Фелипе Кайседо:
Ads

Ёзги трансфер мавсумида “Лацио” клуби сафига келиб қўшилган ҳужумчи Фелипе Кайседо римликлар сафига нима учун келиб қўшилгани борасида фикрларини билдириб ўтди.

– Мен бу ерда экандигимдан хурсандман. Мен “Лацио” сафида катта ютуқларни қўлга киритишни хоҳлайман. Тезроқ машғулотларга киришишни ва мавсум бошланишини кутаяпман. Трансфер ўз якунига етишини жуда узоқ кутдим ва бу ниҳоят якунланди. “Лацио” – Римнинг биринчи рақамли жамоаси. Жамоа таркибида жуда кучли футболчилар йиғилган. Мен жамоага фойдам тегиши учун барча имконяитларимни ишга солмоқчиман, – дейди 28 ёшли футбол клуб расмий сайтига берган интервьюсида.