Фелиш АПЛ грандига ўтиши кутилмоқда

Португалиялик ҳужумчи Жоау Фелиш фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин.

Журналист Дэвид Орнштейннинг маълум қилишича, у "Арсенал"га ўтиши мумкин. Лондонликлар "Атлетико"нинг молиявий талабларини қондира олса, трансфер амалга ошиши эҳтимоли юқори. Футболчининг ўзи Мадриддан кетмоқчи.

"Канонирлар" Жоауни ижарага олишни мақсад қилган. Боиси, жамоанинг асосий ҳужумчиси Габриэль Жезус айни пайтда жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан.

23 ёшли Фелиш жорий мавсум клуб либосида 19 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 3 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!