Феллайнини “Милан”да кутишмоқда

Италянинг “Милан” клуби “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Маруан Феллайнига жиддий қизиқмоқда.

The Times нашри тарқатаётган хабарга қараганда, Бельгия терма жамоаси футболчиси кеча Миланда ОАВ вакилларига кўриниш берган.

Манбада келтирилишича, футболчи айни пайтда 20 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Қайд этиш жоиз, миланликлар 29 ёшли футболчини ёздаёқ ўз таркибларига қўшиб олишни мўлжаллашаётган эди, аммо ўша вақтда мувзокаралар якунига етмай қолганди.

Минбар

Барча блоглар