"Фенербаҳче" Хорватия терма жамоси посбони билан келишиб олди
2022 йилги жаҳон чемпионатида ажойиб сейвоари билан грандлар эътиборни тортган хорватиялик дарвозабон Доминик Ливакович Загребнинг "Динамо"сидан "Фенербахче"га ўтишга яқин турибди. Турк гиганти 28 ёшли футболчи билан шартнома шартларини келишиб олди, деб ёзади нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.
Қайд этилишича, "Фенербахче" "Динамо" билан трансфер суммаси борасида келишувга яқин турибди.
Доминик Ливакович "Тransfermarkt" томонидан 12 миллион еврога баҳоланмоқда. Дарвозабоннинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Фикрлар