«Фенербахче» бош мураббий вазифасини «Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчисига топширди
«Фенербахче» бош мураббийи вазифасини Исмаил Картал ишдан бўшатилганидан сўнг вақтинча Дирк Кейфт бажарадиган бўлди.
«Ливерпуль» ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дирк Кёйт Истанбулнинг «Фенербахче» клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Туркия клуби матбуот хизмати 46 ёшли нидерландиялик мутахассис Исмаил Карталнинг истеъфосидан кейин жамоани бошқаришини маълум қилди.
Кёйт жорий йил июнь ойида «Фенербахче» мураббийлар штабига қўшилган ва истеъфога чиқарилган мураббийнинг ёрдамчиларидан бири бўлган. У 2006–2012 йилларда «Ливерпуль»да ўйнаган, кейин эса «Фенербахче»га ўтиб, уч мавсум давомида жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири бўлган.
Картал Истанбул дербисида «Галатасарай»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин лавозимидан озод этилди. Айни пайтда «Фенербахче» Туркия чемпионатида бешинчи ўринда бормоқда. Жамоа 31 октябрь куни ўз майдонида «Гёзтепе»ни қабул қилади.

Изоҳлар (0)