“Фенербахче”нинг 2 нафар футболчиси фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, истанбулликларнинг форварди Ведат Мурики учун “Лацио” ўз эшикларини очмоқда. Римликлар Косова терма жамоаси аъзосини қўлга киритиш учун 18 млн евродан воз кечишга тайёр.

“Фенербахче”нинг словениялик хавбеки Михи Зайцага эса, А Серия дебютанти ҳисобланган “Беневенто” харидор бўлмоқда. Айни дамда томонлар бу борадаги музокараларни давом эттирмоқда.

26 ёшли Мурики ўтган мавсум Туркия чемпионатида 32 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 15 та гол урган. 26 ёшли Зайца эса 10 та ўйинда 1 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар