"Фенербахче" тўпурари А Серия гранди билан шартнома имзолади

“Фенербахче” форварди Ведат Мурики фаолиятини “Лацио”да давом эттирадиган бўлди.

Transfermarkt тарқатган хабарга кўра, римликлар 26 ёшли футболчи учун турк клубига 18 млн евро тўлаган. Мурики эса, А Серия гранди билан 5 йиллик келишувга имзо чеккан.

Ведат ўтган мавсум “Фенербахче” сафида Туркия чемпионатида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 15 та гол уриб, жамоа тўпурарига айланди. У Косово терма жамоасида 23 та ўйинда 8 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!