
Фердинанд: "Бугун майдонда "қотил инстинкти"га эга футболчилар ўйнади"
Англия терма жамоаси ҳамда "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рио Фердинанд Чемпионлар Лигаси финалидан ўрин олган ПСЖ - "Интер" учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, баҳс парижликлар фойдасига йирик 5:0 ҳисобида якунланди.
"Интер"га яхши сабоқ беришди, уларнинг таркиби қари экани яққол кўзга ташланди. ПСЖ устунлик қилди, босим ўтказди ва рақибни бўғиб ташлади. Улар ўйиннинг бошиданоқ бутун кучларини ишга солишди ва бугун майдонда ҳақиқий "қотил инстинкти"га эга футболчилар бўлишди.
Бу даражадаги ўйин учун ҳайратланарли ҳисоб. Мен ҳеч қачон финал босқичида бунчалик устунликни кўрмаганман," — деди собиқ МЮ ҳимоячиси.
Фикрлар