Фермин Лопес "Эспаньол"га қарши ўйинда икки ассист қайд этди
Ла Лиганинг 18-тури доирасида "Эспаньол"га қарши баҳсда (2:0) Фермин Лопес жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди.
"Барселона" ярим ҳимоячиси учрашувнинг 86-дақиқасида Дани Ольмога, 90-дақиқасида эса Роберт Левандовскига голли узатмани амалга оширди.

Жорий мавсумда Фермин Лопес Ла Лигада 13 та ўйинда 4 та гол ва 4 та голли пас муаллифига айланди.



Фикрлар