Асосий мазмунга ўтиш

Фермин «Реал»нинг Негрейра иши бўйича баҳсларини танқид қилди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Барселона» футболчиси Фермин Лопес «Реал»нинг Негрейра ишини доим тилга олиши уларга манфаатли, биз бу ўйинга қўшилмаймиз, деди.

«Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес «Реал» вакилларининг Негрейра иши ҳақидаги мунтазам гап-сўзларига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда «Барселона» ва унинг раҳбарияти Испания футбол федерацияси (RFEF) ҳузуридаги Ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага тўловлар амалга оширилиши билан боғлиқ ҳолатда пора беришда айбланган эди.

«Бу гаплар энди бироз чарчатмоқда, чунки биз ўз савиямизни майдонда исботлаяпмиз. Ишларимиз яхши кетаётган бир пайтда суҳбатни шу мавзуга буриш адолатдан эмас. Аммо мен бу баҳсларга аралашишни истамайман, жамоамизда ҳеч ким бундай қилишни хоҳламайди.

Биз бу баҳсларга қўшилмаймиз. Ғалаба қозоняпмиз, ўз ишимизни яхши бажаряпмиз, яхши ўйнаяпмиз ва «Барселона» ифодалайдиган қадриятларни намойиш этяпмиз. Ўз йўлимиздан боришда давом этишимиз керак.

Агар улар бу гап-сўзларни давом эттиришни исташса, демак, бу уларга фойда келтиради. Биз яхши ўйнаяпмиз, уларга эса бу баҳслар манфаатли. Аммо биз бундай тортишувларда иштирок этмаймиз», — деди Фермин Teledeporte нашрига берган интервьюсида.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ