Фернандеш АПЛ тарихида ҳеч ким қила олмаган ишни уддалади

“Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия премьер-лигаси тарихида кузатилмаган натижа қайд этди.

Чемпионатнинг 8-турида  “Эвертон” дарвозасига иккита тўп киритган Фернандеш сафарда ўтказилган учрашувларда гол+пас тизими бўйича жами 14 балл тўплади. У рақиб майдонидаги сўнгги ўнта беллашувда 10 та гол ва тўртта голли пас муаллифи бўлди. Бу лига тарихида энг яхши кўрсаткич сифатида рекорд, деб эълон қилинди.

Бундан ташқари, “Эвертон”га қарши ўтказилган баҳс Фернандешнинг профессионал фаолиятида 100 учрашув сифатида қайд этилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар