Фернандеш йўловчини қутқаришга ёрдам берди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш самолёт бортидаги йўловчини қутқариб қолишга ёрдам берди.
"Лестер"га қарши баҳсдан сўнг (3:0) футболчи Португалия терма жамоаси сафига йўл олди. У жамоадоши Диого Далот билан Манчестердан Лиссабонга кетаётган эди. Ярим ҳимоячи ҳушидан кетаётган инсонни кўриб қолди ва тезда ёрдамга шошди.
- Тўсатдан Брунони ёрдам сўраган қичқириғини эшитдик. У ҳушини йўқотаётганга ўхшаган инсонни ушлаб турган эди. У ҳушидан кетдими ёки йўқми, билмайман.
Экипаж аъзолари ёрдам бериш воқеа томон югурдилар. Орқада бўш ўриндиқ бор эди. Бруно жанобга ўтиришга ёрдам берди. У улар билан қолди ва яхши эканлигига ишонч ҳосил қилди. Бу тахминан 5-10 дақиқа давом этган бўлиши мумкин, кейин у ўз жойига қайтди, - деди йўловчи Сюзанна Лоусон.
Парвоз якунида Лоусон Фернандеш билан суратга тушишга ҳам муваффақ бўлди.
Фикрлар