Фернандиньо "Челси" ва "Арсенал"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди

Хабарингиз бор, якшанба оқшомида Англияда Лига кубоги турнирининг финал баҳси бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи ўйинда “Манчестер Сити” “Арсенал”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.

Ушбу учрашувда “Ман. Сити” ярим ҳимоячиси Фернандиньо жароҳат олди. Хабарларга кўра, бразилиялик футболчи “Арсенал” (1-март) ва “Челси”га (4-март) қарши беллашувларни ўтқазиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, жорий мавсумда 32 ёшли футболчи “Сити” таркибида 27 учрашувда майдонга тушиб, 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган ва 4та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!