Фернандиньонинг 4 ўйинлик дисквалификацияси кучда қолди
Англия футбол ассоциацияси (FA) “Маначестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячиси Фернандиньонинг “Бёрнли”га қарши (2:1) АПЛ 20-турида олган қизил карточкасини бекор қилмади.
Бразилиялик футболчи ўйиннинг 32-дақиқасида Йоханн Гудмундсонга қарши қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилганди. Фернандиньо шу тариқа “Вест Хэм”га қарши Англия Кубоги ўйини ҳамда “Эвертон”, “Тоттенхэм” ва “Вест Хэм”га қарши АПЛ ўйинларини қўйиб юборади.
Жорий мавсумда Фернандиньо АПЛнинг 17 ўйинида иштирок этиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Қайд этиш керакки, бразилиялик футболчи жорий мавсумда иккинчи марта қизил карточка олди. Бундан аввал у “Челси”га қарши (1:3) ўйинда майдондан четлатилганди.
Фикрлар