Фернандо Торрес бутсаларини михга илди
Испаниялик афсонавий ҳужумчи Фернандо Торрес бутсаларини михга илишга қарор қилди. 35 ёшли футболчи бу борада ўзининг твиттердаги саҳифасида эълон қилди.
Маълумот учун, Торрес фаолияти давомида "Атлетико", "Ливерпуль", "Челси", "Милан" ва "Саган Тосу" каби клубларда тўп сурган. Испания терма жамоаси сафида эса 110 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол уришга эришган.
Унинг ҳисобида жами 7 та соврин бор. Торрес Испания терма жамоаси билан ЖЧ-2010, Евро-2008 ва Евро-2012 да ғолиб бўлган. 2011/12 йилги мавсумда “Челси” сафида ЕЧЛда ғалаба қозонган. 2012/13 ва 2017/18 йилларда эса Европа лигасида зафар қучган. 2011/12 йилда Англия кубогини қўлга киритган.
Фикрлар