Фернандо Йерро: Жамоа ўйинидан қониқдим
Ads

Кеча ЖЧ-2018нинг “Б” гуруҳидан ўрин олган Португалия ҳамда Испания (3:3) терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг испанлар бош мураббийи Фернандо Йерро ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бўлиб ўтган шунча воқеалардан сўнг ҳам биз ўзимизга ишонишдан тўхтамадик ва курашдик. Мен жамоа ўйинидан қониқдим. Биз керакли пайтда керакли қадамни қўя олдик. Рақиб таркибида натижа қила оладиган Криштианудек футболчи бор”, - дейди Йерро.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсда Криштиану Роналду хет-трик қайд этган эди.