Ферран "Барса"да қолиб, ривожланишни давом эттирмоқчи

CHERY AUTO

"Барселона"нинг испаниялик ҳужумчиси Ферран Торрес клубда қолишга қарор қилди. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Торрес ўтган муваффақиятли мавсумдан сўнг айнан "Барселона" таркибида ривожланишни давом эттиришга эътиборини қаратмоқда.

Tecno

"Кўк-анорранглилар" Торресни 2022 йилда "Манчестер Сити"дан сотиб олган эди. Бироқ, футболчи ўзининг ҳақиқий маҳоратини фақат ўтган мавсумдагина намоён эта олди.

Футболчи ўтган мавсум доирасидаги барча мусобақаларда ўтказилган 45 та ўйинда 19 та гол урди ва 7 та голга узатма берди. Торреснинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!