Ферран Торрес ва яна бир юлдуз ПСЖга келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания миллий терма жамоаси ва Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Ферран Торрес, шунингдек, “Аякс”нинг бельгиялик вингери Мика Годтс ҳозирда “Пари Сен-Жермен”га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижда бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, ҳар икки трансфер ҳам тасдиқланган ва келишиб олинган.

Аввалроқ Торрес “Барселона”дан ПСЖга 50 миллион евро эвазига, Годтс эса 55 миллион евро эвазига ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Ўтган мавсумда 21 ёшли бельгиялик вингер “Аякс” сафида барча мусобақаларда 44 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

27 ёшли испаниялик ҳужумчи эса якунланган мавсумда“Барселона” сафида 49 та ўйинда 21 та гол урди ва учта голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!