Фестивал олдидан матбуот анжумани ўтказилди
Миллий матбуот марказида пенчак силат тури бўйича пойтахтимизда ўтадиган халқаро фестивал олдидан ташкилотчилар, спортчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун зарур шароитларни яратишга қаратилаётган доимий эътибор самарасида спортнинг яккакураш турлари ҳам ёшларимиз орасида жадал оммалашаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз пенчак силат федерацияси ва қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган фестивалда Марказий Осиё, Индонезия, Малайзия ва Россиядан келган пенчак силат усталари усталари иштирок этиши ҳақида маълумот берилди.
Матбуот анжумани якунида ташкилотчилар журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Фикрлар