Февзи Давлетов: "Бизга битта гол етмади"
Металлург - Сурхон (1:0) учрашувдан кейин меҳмонлар устози Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашиб ОАВ вакилларига жавоб қайтарди.
Ўйин ҳақида
- Бундай ўйинда бизга гол уриш паллада омадимиз етишмади. Футболчиларимизга учрашув қийин бўлишини айтгандик. Негаки, "Металлург" жамоаси Суперлигада жон сақлаш учун курашмоқда ва бугунги ғалаба уларга катта ёрдам бериш мумкин. Иккинчи бўлимда ўйин бизнинг назоратимизда бўлди. Афсус, омадимиз келмади ва бизга битта гол етмади.
- 35-дақиқада Асилбек Жумаевни алмаштириши сабаби нима эди?
- Яқинда унда кичик жароҳат эди. Бунга қарамасдан, Жумаевга ишондик. Аммо бир нечта вазиятда рақиб жамоа унга қарши якка курашларда қўпол ўйнади. Шундан кейин Жумаев жароҳат олди ва жароҳат жиддийроқ бўлмаслиги учун уни алмаштиришга қарор қилдик. Чунки уни кейинги учрашувга сақламоқчи эдик.
- "Металлург" учун ушбу ўйин ҳаёт-мамот эди. Ўйин натижасига ушбу вазият таъсир қилдими?
- Ҳа, албатта. Мусобақа жадвалини ҳам инобатга олиш керак. Рақибимиз учун ушбу ўйин муҳим эди.
- Йил бошида "Сурхон"га берилган вазифа бажарилдими?
- Ўтган йилда 6-ўринни забт этдик. Бу мавсумда эса 7-ўрин. Бу йилда биз стабил мавсумни ўтказдик. Яхши ҳам эмас, ёмон ҳам эмас. Афсус, бир хил ўйинларда барқарор ўйнамадик. Бу йилда қилган камчилик устида ишлаймиз ва албатта таҳлил қилишимиз лозим.
- Мухлисларингиз ҳақида
- «Учар тўлпорлар» фан-клубимиз охиригача бизни қўллаб-қувватлади. Фан-клубга миннадорчилик билдираман. Бизни охирги ўйин кутмоқда. Умид қиламан, мухлисларни хурсанд қиламиз.
Фикрлар