ФФФ президенти лавозимидан озод этилди. Энди Дешамнинг тақдири нима бўлади?

Франция футбол федерацияси (ФФФ) ижроия қўмитаси Дидье Дешам билан шартномани узайтиришни қайта кўриб чиқди.

7 январь куни Франция терма жамоаси бош мураббийи шартномани 2026 йилнинг июнига қадар узайтиргагди. Хабар қилинишича, ФФФ ижроия қўмитаси аъзолари келишувни ўрганиш ниятида бўлган, чунки федерация президенти Ноель Ле Гре келишувни ҳеч кимни огоҳлантирмаган ҳолда тузган.

Бугунги йиғилишда қўмита Дешам билан шартнома узайтиришни маъқуллади. Ле Гре эса лавозимидан четлаштирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!