ФИДЕ Ўзбекистоннинг сенсацион мағлубиятига муносабат билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ФИДЕ матбуот хизмати Самарқандда ўтаётган жаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг 8-турдаги кутилмаган мағлубиятига муносабат билдирди.

«Германия жаҳон шахмат олимпиадасида пешқадам бўлиб турган Ўзбекистонни 8-турнинг энг муҳим учрашувида 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.

Лидерлик учун курашда жиддий ўзгариш юз берди», — дея қайд этилган федерациянинг Instagram саҳифасида.

Самарқандда ўтаётган 2026 йилги уй олимпиадасининг саккизинчи турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақадаги илк мағлубиятини қайд этди. Ўз майдонида немислар билан кечган кескин баҳс 1,5:2,5 ҳисоби билан Германия фойдасига ҳал бўлди.

Иккинчи доскада Жавоҳир Синдаров Маттиас Блюбаумни мағлуб этиб, мезбонларга муҳим очко олиб келди. Жамоа етакчиси Нодирбек Абдусатторов эса Винсент Каймерга қарши ўйинда қийин вазиятдан чиқиб, дурангни сақлаб қолди. Шунга қарамай, немис гроссмейстерлари учрашувнинг умумий натижасини ўз томонларига оғдиришга муваффақ бўлди.

Германия терма жамоасининг ғалабасида Сване биродарларининг ўрни ҳал қилувчи бўлди: Фредерик Сване Нодирбек Якуббоевни мағлуб этди, Расмус Сване эса Шамсиддин Воҳидов йўл қўйган хатодан унумли фойдаланди.

Ушбу мағлубият ўзбекистонлик шахматчиларнинг етти ўйиндан иборат ғалабали сериясига чек қўйди ва Германия терма жамоасига турнир жадвалида пешқадамларни қувиб етиш имконини берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!