ФИФА 2016 йилги мавсумнинг энг яхшиларини тақдирлади (+Фото)
Ads

Бироз аввал Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА 2016 йил якунлари бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда бир нечта номинациялар бўйича совриндорлар аниқланди. Унга кўра «Йилнинг энг яхши футболчиси» мукофоти Португалия терма жамоаси ҳамда «Реал Мадрид» клуби ярим ҳимоячиси Криштиану Роналдуга насиб этди. 32 ёшни қарши олаётган португалиялик футболчи Антуан Гризманн («Атлетико» / Франция) ҳамда Лионель Мессини («Барселона» / Аргентина) ортда қолдирган ҳолда бу совринга эгалик қилди.

Энг яхши мураббий совринини эса 2015-2016 йилги мавсумда “Лестер Сити” клуби билан Англия Премmер лигаси ғолиблигини қўлга киритган Клаудио Раньерига топширилди.

Барча номинациялар ғолибларининг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

Энг яхши футболчи - Криштиану Роналду («Реал М» / Португалия)

Энг яхши аёл футболчи - Карли Ллойд (АҚШ)

Энг яхши мураббий - Клаудио Раньери («Лестер»)

Энг яхши аёл мураббий - Силвия Найд (Германия)

Энг чиройли гол учун Пушкаш мукофоти - Моҳд Файз Субри («Пенанг» / Малайзия)

Фэйр-плей соврини –Атлетико Насьональ клуби

Энг яхши мухлислар - “Боруссия Д” – Ливерпуль” учрашуви мухлислари