ФИФА АПЛ клуби футболчисига Украина терма жамоасида ўйнашга рухсат бермади

  • 6 апрель, 2021, 11:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Украина футбол ассоциацияси "Вулверхэмптон" ҳимоячиси Макс Килманнинг футбол фуқаролигини алмаштириш бўйича юборган сўровномасига ФИФАдан жавоб олди.

Tecno

23 ёшли англиялик футболчининг онаси Киевда туғилган ва шу сабабли, Максда Украина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш имконияти мавжуд эди. Аммо ФИФА унга бу имкониятни бермади.

Гап шундаки, Килман ўз вақтида Англия футзал терма жамоаси сафида 8 та расмий ўйинда иштирок этган. Айнан шу факт унинг бошқа терма жамоада ўйнаш ҳуқуқини чеклаган.

Макс Килман “Вулверхэмптон” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Англия премьер-лигасида 15 та ўйинда майдонга тушди. Макс “Фулхэм” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!