ФИФА Аргентина футболчиларининг ирқчилик ҳақидаги қўшиқлари бўйича тергов бошладими?

ФИФА 2024 йилги "Америка кубоги"да ғалаба қозонган Аргентина футболчиларининг ирқчилик шиорларини айтаётгани акс этган видеони текширишга киришди. Бу ҳақда "RMC Sport" хабар берди.

"ФИФА ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеони кўрди ва воқеа текширилмоқда. ФИФА ҳар ким, жумладан, футболчилар, мухлислар ва мансабдор шахслар томонидан камситишнинг ҳар қандай шаклини кескин қоралайди", - дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган жонли эфирдан парчада аргентиналиклар францияликлар ҳақида: "Улар Франция учун ўйнашади, лекин барчаси Анголадан" деб куйлашган.

Аввалроқ, Франция футбол федерацияси (ФФФ) матбуот хизматининг президенти Филипп Диалло Аргентина терма жамоаси футболчиларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги ва ФФФ ФИФАга тегишли шикоят билан мурожаат қилишини маълум қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!