Ўзбекларда шу ўйинчи зўр экан! Футбол скаути Европа клубларини ўзбек футболчисига эътибор қаратишга чақирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 18 ёшли ҳимоячи Беҳруз Каримов жаҳон чемпионатининг дастлабки  икки ўйинидан сўнг хорижлик мутахассислардан юқори баҳоларни қабул қилишда давом этмоқда. 

Бу сафар ёш футболчининг ўйинини футбол таҳлилчиси ва скаути Алехандро Парра алоҳида эътироф этиб, Европа клубларини унга эътибор қаратишга чақирди. 

- Ўзбекистоннинг ҳимоядаги ўйини жуда ёмон кўриниш олмоқда — деярли бутун жаҳон чемпионатидаги энг заиф ҳимоялардан бири бўлиб кўринмоқда. Лекин шундай шароитда ҳам Беҳруз Каримовни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. 

У Колумбияга қарши ўйинда ҳам жуда яхши ҳаракат қилганди, жисмоний куч ва тўғри позиция танлаш борасида юқори даражани намоён этди. Мана шу икки жиҳат уни тез орада Европага олиб чиқиши аниқ.

Каримов - катта истеъдод, — деб ёзди Алехандро Парра.

Ўзбекистоннинг ҳимоя чизиғидаги ўйини ҳақиқатан ҳам жуда заиф, жаҳон чемпионатидаги энг ёмон кўринишлардан бири, аммо мана шу фонда ҳам ёш истеълод эгаси Беҳруз Каримовни алоҳида эътироф этишмоқда. 

Бундан олдин ҳам Беҳруз Каримов ўйинига венгриялик машҳур журналист ва футбол таҳлилчиси Бенце Бочак юқори баҳо берган эди. Унинг таъкидлашича, 18 ёшли ҳимоячи Луис Диас ва Нуну Мендеш каби юлдузларга қарши баҳсда ўзини муносиб томондан кўрсата олди. 

Журналистнинг фикрича, Каримовни аллақачон бир қатор европалик скаутлар назоратга олган бўлиши эҳтимоли катта. 

Жорий жаҳон чемпионатида Беҳруз Каримов Ўзбекистон терма жамоасининг ҳар икки учрашувини деярли тўлиқ ўтказди. Колумбияга қарши ўйинда (1:3) у 90 дақиқа тўлиқ майдонда ўтказди. Португалияга қарши баҳсда (0:5) эса у фақат 89-дақиқада алмаштирилди.

Ўзбек футболчисининг кейинги манзили "Челси" ёки Франция бўлади!

Ўзбеклар билан "ҳаёт учун ўйин" бўлади! Конго бош мураббийи Ўзбекистоннинг кучли томонини айтди

Суперклуб Шомуродов учун учта юлдузини ва пул таклиф қилди!

Эссиз, Ҳусановнинг кўз ёшлари: Ўзбекистон муваффақиятсизлигининг учта катта сабаб очилди
Беҳруз Каримов Роналду билан бирга мундиал рекордчиси бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!