ФИФА

ФИФА АПЛ вакили "Кардифф" клубига уч трансфер ойнасида янги футболчиларни руйхатдан ўтказиши учун чеклов қўймоқчи, дея хабар бермоқда Sky Sports нашри.

Бу санкция Уэлсь клубига мархум Эмилиано Сала трансфери сабаб кучга кириши мумкин. Ташкилот "Кардифф"га Сала трансфери учун "Нант" клубига олти миллион еврони 45 кун ичида тўлаб беришини талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, мархум футболчининг "Нант"дан "Кардифф Сити"га трансфери амалга ошган, бироқ, футболчи Уэлсьга учиб кетаётганда авиаҳолакат сабаб халок бўлган эди.