ФИФА келаси йилги мавсум учун 25 нафар ўзбекистонлик ҳакамларни танлаб олди
Ads

Халқаро Футбол Ассоциацияси (ФИФА) келаси йил ФИФА номи остида ташкил этиладиган футбол, футзал ҳамда соҳил футболи баҳсларини бошқарадиган ҳакамлар ва уларнинг ёрдамчилари номини эълон қилди.

Биз учун эътиборли жиҳати, ўзбекистонлик бир қатор ФИФА ҳакамлари кейинги мавсумда ўтказиладиган халқаро учрашувларни бошқариш имкониятига эга бўлишди.

ФИФАнинг расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра ўзбекистонлик қуйидаги ҳакамлар рўйхатдан жой олишган.

Ҳакамлар (футбол): Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Ильгиз Танташев, Шерзод Қосимов, Азиз Асимов, Дмитрий Пислегин, Ахрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар (футбол): Абдухамидулло Расулов, Жахонгир Саидов, Мамур Саидқосимов, Хусниддин Шодмонов, Руслан Серазитдинов, Андрей Цапенко, Алишер Усманов, Тимур Гайнуллин, Санжар Шоюсупов

Ҳакамлар (футзал): Анатолий Рубаков, Умид Пўлатов, Искандар Заитов, Жамолиддин Қосимов

Ҳакамлар (соҳил футболи): Бахтиёр Намазов

Ҳакамлар (аёллар футболи): Анна Сидорова, Эдита Мирабидова

Ёрдамчи ҳакамлар (аёллар футболи): Зилола Рахматова, Кристина Середа

Минбар

Барча блоглар