ФИФА Нигерия - Аргентина учрашувининг энг яхши футболчисини аниқлади

Хабарингиз бор кеча ЖЧ-2018нинг “С” гуруҳи сўнгги туридан ўрин олган Нигерия ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган ўйин 2:1 ҳисобида аргентиналикларнинг муҳим ғалабаси билан якунланди. Айнан ушбу ғалаба Месси жамоасини плей-оффга олиб чиқди.

Баҳс якунида аргентиналиклар етакчиси Лионель Месси ФИФА томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)