ФИФА ўзининг собиқ раҳбарини барибир тинч қўймаяпти
ФИФА ташкилотнинг собиқ президенти Йозеф Блаттерга қарши жиноий ишни ёпмасликни сўраб Швейцария прокуратурасига мурожаат қилди. Бу ҳақда RTE хабар бермоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, апрель ойида Блаттерга нисбатан жаҳон чемпионати трансляциясини сотиш бўйича очилган жиноий иш ёпилгани ҳақида эълон қилинган эди.
“Биз терговни давом эттиришни сўраб, Швейцария прокуратурасига расмий ариза билан мурожаат қилдик. ФИФА барча айбдорларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқий соҳадаги ҳамма ишни қилади”, - дейилади ФИФА баёнотида.
Фикрлар