ФИФА президентига Европа клублари ҳам қарши чиқмоқда

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026 йилдан Жаҳон Чемпионатида иштирок этадиган жамоалар сонини 32 тадан 48 тага етказиш борасида таклиф билан чиққан эди. Бироқ Инфантино бу оддий таклиф эмас, балки амалга оширилиши аниқ бир режа эканлигини таъкидлагач танқиқ тошлари остида қолиб кетди.

Даставвал жиддий эътирозларни Арсен Венгер бошлаб берган бўлса, мана энди навбат Европанинг 220 та жамоасига келди.

Европанинг 220 та клуби томонидан тузилган Европа Клублари Ассоциацияси (ЕКА) ФИФА президентини кескин танқид остига олди. “220 та Европа клубларининг ҳамда уларнинг мухлислари номидан ФИФА томонидан 2026 йилги Жаҳон Чемпионати иштирокчилар сонини умуман ўзгартирмаслигини сўраймиз” деб ёзади Ассоциация рахбари, Карл-Ҳайнц Румменигге ФИФА кенгашига юборган шикоят аризасида.

Бу шикоят ФИФА кенгаши томонидан келаси йил 10 январга қадар кўриб чиқиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!