ФИФА Қатардан мундиал мезбонлигини олиб қўймайди

ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси мусобақа мезбонлиги Қатардан олиб қўйилиши борасида тарқалган хабарларни рад этди.

Эслатиб ўтиш лозимки, УЕФАнинг собиқ президенти Мишел Платини қўлга олиниб, сўроққа тутилганидан сўнг, ФИФА яширин тарзда йиғилиш ўтказиб, Қатардан мундиал мезбонлигини бошқа давлатга олиб бериш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Қатар ва ФИФА ҳамон ЖЧ-2022 га тайёргарлик кўрмоқда. Жорий йил сўнггига бориб 4та стадион тайёр бўлади, келгуси йил охирига бориб эса барча обьектлар фойдаланишга топширилади. Ҳаммаси ўз кучида”, - деб ёзилади ташкилий қўмита баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
21/06/2019 07:32
Олиб қӯёлмайдиямда