ФИФА собиқ бош котиби: "Роналду ва Месси медиафутболга кириб келса..."

ФИФА собиқ бош котиби Жером Валк оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида кедажакда эҳтимолий равишда ўтказилувчи футбол жаҳон чемпионати ва бошқа бир қанча муҳим мавзулар юзасидан гапириб ўтди.

- Ҳозирда миллий хоккей лигаси(МХЛ)нинг афсонасига айланган Александр Овечкин ҳам аллақачон медиафутболга кириб келиб бўлди. Айнан у медиа соҳаси вакилларига қарши ўйин ўтказди ва гол урди. Биласизми, медиафутбол ҳозирги замонда ажойиб PR ва аудиториянгизни кенгайтиришнинг бир усулига айланиб бўлди.

 Бу йўналишдаги асосий мақсад биринчи навбатда халқаро миқёсда ҳам ривожланишдир. Тасаввур қилинг, Криштиану Роналдудек машҳур инсон медиа-футболга келса, қандай муносабатда бўласиз?

- Ҳа, жавобимни аслида ўзингиз биласиз! Роналду нафақат дунёдаги энг машҳур спортчи. Шунингдек, у энг профессионал спортчилардан бири. Чунки у машғулотларда сўнгги дақиқаларгача ишлайди ва доимо ғалаба учун ўйнайди. Машғулотлари, соғлиғи, ўзини тутиши борасида футболдаги профессионалликнинг тирик намунаси.

Лекин тушушингиз керакки, Роналдуни бу майдонга жалб қилиш қийин бўлади. Уни бирон бир медиа клуб қабул қилишига ишончим комил эмас. Аммо бевосита футболчининг имиджи ҳақида гапирадиган бўлсак, нафақат Европа, балки Жанубий Америкага ҳам етиб боришимиз учун бразилиялик Роналдиньони ушбу бозор элчиларидан бири сифатида таклиф қилган бўлардим.

- Нега Месси эмас, айнан Роналдиньо?

- Биринчидан, Месси ҳали ҳам профессионал футболчи ва бунинси энг муҳим омил. Иккинчидан, Месси футбол ўйнашда даҳо. Лекин Роналдуни таклиф этишдек қийин билан бир хил. Орзу қилиш яхши, лекин реалист бўлиш керак.

Шунинг учун мен Роналдиньо ҳақида гапиряпман. У эркин ва хоҳлаган нарсасини қила олади. У ўз ҳаётини ва жисмоний фаолиятини бошқаради. Аммо бир-икки йилдан кейин Месси ва Роналду ўйнашни тўхтатиб, медиа-футболга ўтишса, унда медиафутбол шунчаки бошқа даражага келади", - деди ФИФАнинг собиқ бош котиби Жером Валк.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!