ФИФА тақиқни ечди ва легионеримиз премьер-лигадан рўйхатдан ўтказилди!

БАТЭ вакили ҳисобланган Шаҳбоз Умаров Қозоғистоннинг “Ордабаси” клубига ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

ФИФА “Ордабаси”га янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича таъқиқ қўйган эди. Бунга аргентиналик футболчи Пабло Фонтанеллонинг шикояти сабаб бўлганди. Энди масала ҳал этилди ва премьер-лига клуби ёзги трансферларда қўлга киритилган ўйинчиларни чемпионат қайдномасига киритиш имконига эга бўлди.

Шу тариқа, “Ордабаси” БАТЭдан мавсум охиригача ижарага олинган Шаҳбоз Умаровни премьер-лига қайдномасига киритди. Ўзбекистонлик легионердан ташқари маҳаллий футболчилардан Акмал Бахтиёров ва Максим Федин ҳам рўйхатдан ўтказилди ва уларнинг бари навбатдаги турдан ўз жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Қозоғистон премьер-лигасидан 15 тур якунларига кўра, “Ордабаси” футболчилари 26 очко билан мусобақа жадвалида учинчи ўринда бормоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!