ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди

Бугун ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси 1289 очко билан ўз ўрнини сақлаб қолди. Таъкидлаш керакки, терма жамоамиз ўтган ой ҳам 85-ўринда қайд этилган эди.

Рейтингни Бельгия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Кучли учликдан эса Франция ва Бразилия терма жамоалари жой олишган.

Осиё қитъасининг энг яхши терма жамоаси ҳозирча Япония бўлиб турибди. Кун чиқар юрт вакиллари рейтингда 28-ўринда боришмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Илхом Anvarov
28/11/2019 15:24
ЖЧ-2022 У́збекистон чикса бирдан 36 у́ринга ку́тариладими???