ФИФА яна бир ўзбек клубига қўйилган тақиқни олиб ташлади
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзбек клубларининг легионерлар олдидаги қарздорликлари бартараф этилаётгани ҳақида яна бир хабарни маълум қилди.
"ФИФА ва ниҳоят "Шўртан" футбол клубига қўйилган тақиқни расман олиб ташлади. Воривончик ҳам, Криушенко ҳам пулни олганини тасдиқлади.
Сўнгги 5 ойда 5 та клуб ФИФА тақиқидан қутилди: "Қўқон-1912", "Нефтчи", "Андижон", "Сурхон", "Шўртан". Айни вақтда ФИФА тақиқи бор клубимиз қолмади. Олдинда эса клублар устидан яна ким қандай шикоят қилишини вақт кўрсатади. ПФЛ эса 2022 йилдан бошлаб бу борадаги талабларни қатъийлаштириш бўйича ЎФА Ижроқўмига таклиф тайёрламоқда,"- деб ёзади Имомхўжаев ўзининг телеграм саҳифасида.
Фикрлар