Фигу Россия клубининг катта маошли таклифига қандай жавоб берган эди?
"Москва" клуби собиқ президенти Юрий Белоус "Реал" ва "Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу билан музокара ўтказгани ҳақида айтиб ўтди.
"Фигунинг трансфери? Бу ҳазил эмас. Биз у билан музокара ўтказганмиз. 2005 йил эди, адашмасам. Клуб ҳомийлари қизиқарли лойиҳалар учун катта пул ажратишга ҳозир эди. Фигуга 8 миллион евроли маош таклифи юбордик. У узоқ ўйлади ва "йўқ" дейиш учун шахсан ўзи Москвага келди. Ўйлашимча, унинг уйқусиз тунлари талайгина бўлган, чунки кейин у 2 миллион евроли маошга "Интер"га ўтиб кетди", -дейди Белоус.
"Москва" клуби 2010 йилда молиявий муаммолар сабаб тугатилган. Фигу эса "Интер"га эркин агент мақомида тўрт йиллик шартнома имзолаган ва 105 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар