Фигу ва Роналду қаторига Пепе ҳам кирди

"Порту" ҳимочиси Пепе кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Олимпиакос"га (2:0) қарши ўйинда иштирок этди.

Эътиборлиси, бу унинг ЕЧЛдаги юбилей 100-ўйини бўлди. Пепе Чемпионлар лигасида 100 ва ундан ортиқ ўйин ўтказган Луиш Фигу (103) ва Криштиану Роналдудан (170) сўнг 3-португалиялик футболчи бўлди.

37 ёшли Пепе фаолияти давомида “Порту”дан ташқари "Маритиму", "Бешиктош" ва "Реал" жамоаларида ўйнаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)