Фил Фоден "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтиришга яқин

"Манчестер Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фил Фоден клуб билан янги шартнома имзолашга яқин. Бу ҳақда "TEAMtalk" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, халқаро танаффус давомида "шаҳарликлар" футболчи билан шартномани узайтириш борасидаги ҳаракатларни кучайтирган. Томонлар ўртасида музокаралар аллақачон ўтказилган ва Фоденга узоқ муддатли битим таклиф қилинган.

Гарчанд футболчига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдирган бўлса-да, "Манчестер Сити" ичида шартнома мавсум якунига қадар узайтирилишига ишонч юқори.

Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи барча мусобақалар доирасида 41 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Фоденнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!