Филипе Луис: "Атлетико" билан шартномани узайтиришни хоҳлайман, аммо...

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Филипе Луис ўзининг келажак фаолияти борасида тўхталиб ўтди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 33 ёшли бразилиялик футболчининг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади.

“Мен “Атлетико” билан шартномани узайтиришни хоҳлайман. Аммо, шу билан бирга бошқа жамоалар учун ҳам эшикларимни ёпмайман. Мен бошқа давлат жамоаларидан ҳам таклифларни кўриб чиқишга тайёрман”, - дейди Луис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Луис ёзда “Боруссия” Дортмундга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!