Филиппе Коутиньо Неймарни ортда қолдирди

 

Бразилия терма жамоаси ва "Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Европада фаолият олиб бораётган энг яхши бразилиялик футболчи деб топилди.

Бразилиянинг Esporte Interativo нашри ўтказган сўровномага кўра, Коутиньо 48 фоиз овоз тўплади. "Барселона" ҳужумчиси Неймар 33 фоиз билан иккинчи,  "Реал" ҳимоячиси Марсело 14% билан учинчи ўринни эгаллади.

Жорий мавсумда Филиппе Коутиньо АПЛнинг 13 ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол ва худди шунча голли пасга муаллифлик қилди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)