Финал олдидан "Пахтакор" сафида йўқотиш бор

Биласиз, 20 декабрь куни Намангандаги “Марказий” стадион "Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020" финал учрашувини қабул қилади. Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйинида AГМК ва “Пахтакор” ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боради.

“Пахтакор” ҳимоячиси Фаррух Сайфиев сариқ карточкалари сони иккитага етгани боис ушбу учрашувни ўтказиб юборади.

Таъкидлаб ўтамиз, "Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020" финал учрашуви 20 декабрь куни соат 15:00 да Намангандаги “Марказий” стадионда бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!