Финалда жавобсиз 4 та гол урган "Барселона" мавсумдаги илк совринини қўлга киритди!

Испания Кубоги финал учрашуви ўз якунига етди. Унда "Барселона" "Атлетик"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиндаги барча голлар иккинчи таймда киритилди. Каталонияликлар етакчиси Лео Месси дубль қайд этган бўлса, Антуан Гризманн ва Френки Де Йонг жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, "кўк-анорранглилар" жорий мавсумдаги илк совринини қўлга киритди. Ушбу ғалаба "Барса" тарихига 31-соврин сифатида кирди.

"Атлетик" - "Барселона 0:4

90+2. Учрашув якунланди. "Барселона" Испания Кубоги соҳиби!

90. Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўйин сўнгини каталонияликлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

86. Гризманнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

84. Рауль Гарсиянинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

82. Номинал мезбонлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

80. Сўнгги дақиқаларда "Атлетик" футболчилари бироз фаоллашиб қолди. Бироқ энли кеч бўлиши мумкин

77. Жарима майдонига яқин ҳудудда Пике рақибига нисбатан қоида бузди. Яхши стандарт вазияят.

75. Бильбаоликлар яна бир бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

74. Жарима майдонига оширилган тўпни Де Йонг майдон ташқарисига чиқариб юборди. "Атлетик"да бурчак зарбаси.

72. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Месси дублни нишонлади!

Альбанинг узатмасидан кейин Месси дарвозабонни ожиз қолдирди.

70. 3 та тўп ўтказиб юборган "Атлетик" ўйинни ташлаб юборди.

68. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Каталонияликлар ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

Жарима майдони ичида бир рақибини алдаб ўтган Месси дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

68. Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Тер-Штеген эгаллаб олди.

66. "Атлетик" футболчисининг бурчакдан етказиб берган тўпини Тер-Штеген биринчи уринишда ушлай олмади. Бироқ кейин дарвозабон тўпга эга чиқди.

65. Микель Весганинг зарбасидан кейин рақиб футболчиси тўп йўналишини ўзгартирди.

63. ГООООООООООООООООООООООООЛ! "Барса" дарҳол ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

Альбанинг жарима майдони марказига етказиб берган тўпини Де Йонг боши билан дарвозага тўғирлаб юборди.

62. Ҳисобда ортда қола бошлаган бильбаоликлар нима қилишини билмай қолди. Улар "Барса"нинг босимига дош бера олмаяпти.

60. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

Де Йонг ўнг қанотдан етказиб берган тўпни Гризманн дарвозага киритди.

59. Рақибининг тезкор қарши ҳужумини Оскар Мингеса тўғри позиция танлаш эвазига тўхтатди.

58. Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Уильямсга нисбатан Педри қоида бузди. Ҳакам хуштак чалди.

55. Номинал мезбонларнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси ноаниқ пас туфайли ўз якунига етмай қолди.

53. "Барса" кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда. Бу сафар Бускетснинг 5 метр масофадан берган зарбасини Симон қайтарди.

52. Педрининг аниқ ўарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.

50. Мессининг стандартдан жарима майдонига узатган тўпини Симон ушлаб олди.

48. Гризманн яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Такрорий уриниш ноаниқ кетди. "Барса" ўта қулай имкониятни қўлдан чиқарди.

46. Бўлимлар оралиғида "Атлетик" сафида ўзгариш: Икер Муньяин ўрнига Иньиго Лекуэ майдонга тушди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

45+1. Дастлабки 45 дақиқаликда ҳисоб очилмади. Танаффус!

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Жарима майдони ичида тўп бильбаоликлар футболчисининг қўлига тегди. Ҳакам вазиятни табиий дея баҳолади ва ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

43. "Атлетик" ҳимоячилари катта қийинчилик билан рақиб ҳужумларини бартараф этмоқда.

41. Ўнг қанотдан Иниаки Уильямс оширган тўпни Тер-Штеген ушлаб олди.

40. Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси жонли девордагилардан ўтмади.

38. Жарима майдонига яқин ҳудудда Гарсия рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

36. Ҳаммаси жойида. Футболчилар ўйинни давом эттира олади.

35. Дани Гарсия ва Месси ўзаро тўқнашиб кетди. Леога шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.

33. Номинал меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. "Атлетик" дарвозабони эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

31. "Барса" футболчиларига рақиб жарима майдонига ёриб кириш катта муаммо туғдирмаяпти. Аммо уни якунлаш қийинчилик туғдирмоқда.

28. Рақибнинг хатосидан кейин тўпни олиб қўйган бильбаоликлар ҳужумни кескинлаштира олмади.

26. Лео Мессининг бу сафарги уриниши ҳам дарвозага етиб бормади. Ҳимоячилар бугун ҳақиқий қалқон бўляпти.

25. "Барселона" тез-тез рақиб жарима майдонига ёриб кирган ҳолда, сокинликни бузмоқда.

23. Ўйин каталонияликларнинг тўлиқ устунлиги остида давом этмоқда. Улар жарима майдони яқинида қисқа узатмалар билан рақибни кўпроқ югуришга мажбур қиляпти.

21. Мессининг ўнг оёқда берган зарбасидан кейин Симон тўпни ушлаб олди.

20. Гризманнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвозага қадар ўтмади.

19. Куман шогирдлари позицион ҳужумлар билан олдинга ўтяпти. Рақиб қаршиужумларга таянмоқда.

17. "Кўк-аноррранглилар" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. "Атлетик" ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

16. Альбанинг жарима майдони ичидан берган пасини рақиб футболчилари ўтказмади.

14. Мессининг соло юришини рақиб ҳимоячилар кўпчилик бўлиб тўхтатди.

12. Бильбаоликларнинг илк хавфли вазияти стандартдан кейин юзага келди. Жарима майдонига узатилган тўпга Мартинес бироз ноаниқ зарба йўллади.

10. Мессининг яқин масофадан берган зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга муваффақ бўлди.

9. Ҳужумда қоида бузган Бускетс жамоаси тўп йўқотишига сабабчи бўлиб қолди.

7. Жарима майдонига ёриб кирган Сержиньо Дестнинг зарбасига аниқлик етишмади.

5. "Барса" ҳисобни очиши мумкин эди. Де Йонгнинг зарбасидан кейин тўп устундан қайтди.

4. Антуан Гризманн ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

3. Илк дақиқалардан каталонияликлар фаол ўйин намойиш этмоқда.

1. Учрашув бошланди!

0. Футболчилар майдонга чиқиб келди. Финал бир неча дақиқалардан кейин старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!