Финалдан олдин "Тоттенхэм" етакчисидан айрилди
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн кеча премьер-лиганинг 32-туридан ўрин олган "Эвертон"га (2:2) қарши ўйинда жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Шу куни "шпорлар" сафида дубль қайд этган 27 ёшли футболчи ўйин якуни арафасида захирага олинди. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши номаълум. У чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши керак.
Қайд этиш лозимки, "Тоттенхэм" ўзининг навбатдаги баҳсини 25 апрель куни Англия лига кубоги финали доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўтказади.
Харри Кейн жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида барча мусобақаларда жами 43 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 31 та гол ҳамда 16 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар