 
                "Фиорентина" - "Интер": Матнли трансляция
Италия кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Фиорентина" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб боради.
- 120+4' Учрашув якунланди! "Интер" экстра-таймнинг сўнгги дақиқасида гол уриб, ғалабани қўлга киритди. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб борди. 
- 120+3' Лукаку ҳам сариқ карточка олди. 
- 120+1' Санчес қўпол фоли учун огоҳлантирилди. 
- 120' Эксира таймлар учун 4 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 119' ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ўйин пенальтилар сериясигача бормайди! Лукаку сўнгги дақиқада гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 1-2! 
- 118'Перишич ҳужумда фол ишлатди. 
- 117' Андреа Раноккья сариқ карточка олди. 
- 116' Эриксеннинг бурчакдан узатган узатмасига аниқлик етишмади. 
- 116' Александр Коларов "Интер" фойдасига бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди. Қарши ҳужум. 
- 112' Хакими қоидабузарлиги учун сариқ карточка олди. 
- 111'Дьюша Влахович ўйинни давом эттира олади. Ҳаммаси жойида. 
- 109' Влахович майдонда тиббий ёрдам олмоқда. 
- 106' Экстра таймларнинг 2-си бошланди. 
- 105' 1-экстра тайм якунланди. 
- 104' Эриксен бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ноаниқ. 
- 103' Террассионенинг зарбасини Ханданович қайтарди! Ажойиб сейв. 
- 99' Бурчакдан тўп жарима майдони ичига йўналтирилди. Криштиану Бираги («Фиорентина») ҳимояда яхши ўйнади. 
- 97' Кристиан Куаме ўйинни тарк этди ва унинг ўрнини Хосе Кальехон эгаллади. 
- 94' Артуро Видал кетади ва Марсело Брозович ўрнига майдонга тушади. 
- 92' Лорензо Венути («Фиорентина») жарима майдончасидан ажойиб зарба берди, аммо Самир Ханданович сейв билан ишончли ўйнади. 
- 91' Экстра-тайм бошланди. 
- 90+2' Ўйининг асосий бўлимлари якунланди. Қўшимча таймлар гувоҳига айланамиз 
- 90+2' Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди 
- 89'"Фиорентина" ўйиннинг сўнгги дақиқаларид ҳужумга ўтмоқда. Мезбонлар қўйишмча бўлимларда ўйнашни истамаяпти 
- 84' Эриксеннинг бурчакдан оширган тшпини дарвозабон эгаллаб олди 
- 82' Конте Гальярдини ўрнига Бареллани тушрди 
- 80' Эриксен ортидан "Фиорентина" футболчиси Игор ҳам сариқ карточка олди 
- 79' Кристиан Эриксен огоҳлантирилди 
- 77' "Интер"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Санчес офсайдда қолиб кетганди 
- 74'ВУУУУҲ! Ашраф Ҳакимининг зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди 
- 73'Бирагиниг зарбасини ҳимоячи бартараф этди 
- 69' "Интер" сафида иккита ўзгариш бўлади: Лаутаро ва Янг майдонни тарк этди. Улар ўрнига Хакими ва Лукаку туширилди 
- 65'Бирагининг бурчакдан узатган тўпи ноаниқ чиқди. Хавф ортда қолди 
- 57' Куаме ҳисобни тенглаштирди. Ханданович бу вазиятда ожиз қолди 
- 63'Перишичнинг узатмасига аниқлик етишмади 
- 61' Милан Шкринья майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Де Врей туширилди 
- 57' Кристиан Куаме огоҳлантирилди 
- 53' "Фиорентина"да яна бир ўзгариш: Валентин Эссерик ўринга Душан Влахович тушди 
- 52' Мартин Кесерес ўрнига Венути майдонга туширилди 
- 47'Лаутаро қулай имкониятдан ноаниқ зарба йўллади 
- 45' Иккинчи бўлимга старт берилди! 
- 45+3' Танаффус! 
- 45+3' Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди 
- 44' Милан огоҳлантирилди 
- 43'Йўқ! Ҳакам ВАРга мурожаат қлиб, қарорини ўзгартирди 
- 42'Милан Шкриньяр жарима майдонида қўполлик ишлатди. Ҳакам "нерадзуррилар" дарвозаси томон пенальти белгилади 
- 40' Видаль пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди 
- 39' Ҳакам ВАРга мурожаат қилди ва мезбонлар дарвозаси томон 11 метрлик нуқтани белилади 
- 38'Санчес жарима майдони ичида йиқилди. "Интер" фойдасига пенальти бўлиши мумкин 
- 34'Бираги ўйинни давом эттира олади 
- 34' Кристиан Бираги жароҳат олиб, майдонда ётибди 
- 30' "Фиорентина"нинг яна бир футболчиси Бонавентура огоҳлантирилди 
- 28'Эриксеннинг бурчакдан узатган тшпига Мартинес бош билан зарба йўллади, ноаниқ 
- 26' "Фиорентина" футболчиси Игор сарик карточка ишлаб олди 
- 18'Эшли Янгнинг ажойиб узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтариб юборди 
- 14'Меҳмонлар майда паслар билан рақиб футболчиларини югуртиришмоқда 
- 11' "Интер" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади 
- 9'Кристиан Эриксеннинг зарбасига аниқлик етишмади 
- 6' Валентин Эсерик огоҳлантирилди 
- 4'Санчес қулай имкониятга чиқиб борганди, бироқ ҳакам уни офсайдда деб топди 
- 0' Учрашувга старт берилди! 



Комментарии