Ads

Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли яна А Серияга қайтиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича "Фиорентина" 29 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга тайёр. Бироқ, “бинафшаранглилар” бунинг учун Балотелли маош бўйича қўйаётган талабини ўзгартиришини хоҳлашмоқда.

Маълумот учун, Балотеллининг сўнгги жамоаси “Марсель” клуби бўлган эди. У марселликлар сафида ўтган мавсум 15та ўйинда майдонга тушди ва 8та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли фаолияти давомида "Интер", "Манчестер Сити", "Милан", "Ливерпуль" ва "Ницца" каби жамоаларда тўп сурган.

Минбар

Барча блоглар