“Фиорентина” “буқалар”дан футболчи сотиб олди
Ads

Италиянинг “Фиорентина” жамоаси “Торино” ярим ҳимоячиси Марко Бенассини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

23 ёшли хавбек пайшанба куни тиббий кўрикдан ўтади ва “фиалькалар” билан 5 йиллик шартномага имзо чекади.

Норасмий хабарларга қараганда, “буқалар” Бенасси учун 10 млн евро олишади.

Маълумот учун, Бенасси ўтган мавсум А Серияда 28 баҳсда майдонга тушди ва 5 та гол киритиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.