“Фиорентина” Эмре Морни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Ads

“Фиорентина” клуби Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ярим ҳимоячиси Эмре Морнинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

Флоренцияликлар бу билан яқинда “Ювентус”га ўтиб кетган Федерико Бернардескига ўрнини тўлдирмоқчи. 20 ёшли футболчи учун “Боруссия Д” 20 млн евро олишни режалаштирмоқда.

Мор Бундеслигада 12 ўйинда 1 гол 2 голли узатмага муаллифлик қилган.