"Фиорентина" ҳимоячиси "Интер"га ўтиши мумкин

"Фиорентина" клуби ҳимоячиси Кристиано Бираги фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист Альфредо Педулла хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “нерадзуррилар” 26 ёшли футболчини ўз сафларида кўришмоқчи. Таъкидлаш керакки, томонлар бу борада аллақачон келишувга эришишган.

Бироқ, ушбу трансфер агар “Ницца” “Интер” ҳимоячиси Далбертни ижарага олган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.

Маълумот учун, Бираги асли “Интер” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум А Серияда 36та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!