"Фиорентина" ярим ҳимоячисига "Тоттенхэм" қизиқмоқда
"Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат ёзда Англияга кўчиб ўтиши мумкин. "Calciomercato" нашрининг хабар беришича, марокашлик футболчига "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда.
Амрабат 2022 йилги жаҳон чемпионатидаги сифатли ўйинлари билан кўплаб клублар эътиборини тортди ва Марокаш терма жамоаси тўртинчи ўринни эгаллади. Кўпчилик Софьян қишда клубини ўзгартиришини кутганди, аммо у "Фиорентина"да қолди.
Маълумот учун, нуфузли "Transfermarkt" портали 26 ёшли яриим ҳимочини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар